Қоғоз журнал ва кундаликлар бекор қилинаяпти

Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги 1200 та мактаб қоғоз журнал ва кундаликларсиз ишлашни бошлайди.

Электрон кундалик пуллик шаклга ўтказилгани маълум қилинган эди. Фойдаланувчилар учун йиллик обуна қиймати Халқ таълими вазирлиги томонидан лойиҳага техник хизмат кўрсатиш ва уни янада ривожлантириш ҳисобидан белгиланган.

Чунки Кундалик тизими давлат томонидан молиялаштирилмайди. Электрон кундаликка обуна бўлиш йилига 10 минг сўмдир. Бу пул эвазига ўқувчи, унинг ота-онаси ва боланинг мактабдаги ҳаётини назорат қилиб боришни хоҳлайдиган бошқа қариндошлари Кундалик тизимидан фойдаланиши мумкин.

“Кундалик” компаниясидан маълум қилишларича, ўқитувчилар учун электрон журнал бепул тақдим этилади.

Ўқувчига битта қоғоз кундалик бир йилга етмайди, электрон кундалик бу муаммони ҳал этади – ўқувчи ва унинг оила аъзолари қоғоз кундалик қийматига тенг суммани бир марта тўлаган ҳолда тизимдан фойдаланиши мумкин. Болалар яшириши, баҳоларни ўчириши ва тўғрилаши мумкин бўлган қоғоз кундаликдан фарқли тарзда, оила худди шу нархга таълим платформасидан фойдаланиш бўйича замонавий воситага эга бўлади. Кундалик тизимида қўшимча фойдали функциялар кўзда тутилган, зарурат бўлганида, масофадан туриб шуғулланиш, фойдали онлайн-материалларни топиш имконияти бор.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, болалар ҳатто карантин даврида ҳам электрон кундалик ёрдамида муваффақиятли таълим олди. Кундалик тизими ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини, давомат кўрсаткичларини оширишга кўмаклашади, болалар ўқув жараёнига фаолроқ жалб этилади.

Мамлакатимизда таълим бепул. Солиқларни тўлаб қўйган бўлсак, нега энди биз электрон кундалик учун яна тўлашимиз керак, деган саволлар ҳам бўлади.

Таълим тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул ўрта ва махсус таълим олиш учун ҳар бир кишига тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт, улар бола тарбияси, унинг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини олиши учун жавобгардир.

Бу болаларни таълим олиши учун барча зарур нарсалар билан таъминлаш ота-онанинг вазифаси эканини англатади. Кундалик ва бошқа мактаб анжомлари мактаб томонидан бепул тақдим этилмайди, ота-она ҳар доим бола учун барча зарур нарсаларни мустақил равишда харид қилган. Ота-оналарда танлаш ҳуқуқи бор: ўз ҳаётларини қулайроқ қилиш, худди шу пулга ўз фарзандларининг саводхонлик даражасини ошириш ёки бундан воз кечиб, мактабга мурожаат қилиш.

Ота-оналар аккаунтининг функциялари эса электрон кундаликни харид қилгандан сўнг очиқ бўлади.

Электрон кундалик фойдаланувчи шахсий кабинетида клик ёки узкард тўлов картаси ёрдамида расмийлаштирилиши мумкин.

Ота-оналар электрон кундалик ёрдамида, уйдан чиқмасдан ва ишдан чалғимасдан, ўз фарзандларининг баҳоларини, уй вазифаларини, давоматини онлайн режимда назорат қилади. Ушбу рақамли восита энг муҳим мактаб янгиликларидан, масалан, жадвалдаги ўзгаришлардан ёки тантанали кийимда келиш заруратидан хабардор бўлиш имконини беради. Агар ўқитувчи ёки бошқа ота-оналар билан бирор масалани муҳокама қилиш керак бўлса, буни ҳам тизим ичида тез ва осон қилиш мумкин.

Электрон кундалик сабаб болаларни дарсда фаолроқ бўлишга, ўз истеъдоди ва имкониятларини намоён этиш учун кўпроқ руҳлантириш мумкин. Бунда ўқитувчи бевосита дарс пайтида ўқувчининг ота-онасига шарҳ ёзиши, болани мақташи ёки, аксинча, номақбул хулқига эътибор қаратиши мумкин. Шунингдек, платформа ўқитувчиларга ортиқча қоғоз ҳужжатларни тўлдиришга вақт сарфламасликка ва вақтини кўпроқ таълим жараёнига ажратишга, ўқитиш ишларига ижодий ёндашишга ёрдам беради.

Kundalik.com сайти TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда интернет-трафик, шу жумладан, мобиль операторлар томонидан тақдим этиладиган интернет сарфланмайди.

Манба

Поделиться ссылкой:

Комментлар ёзиш