хожиакбар раджабов

Халқаро молекуляр аллергология маркази директори этиб Ҳожиакбар Раджабов тайинланди

раджабов хожиакбар

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 865-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилди.

Халқаро молекуляр аллергология маркази директори этиб Ҳожиакбар Зикириллаевич Раджабов тайинланди.

Ҳожиакбар Зикириллаевич Раджабов Тошкент Тиббиёт Академиясини тугатган ва Республикамиз тиббиётини ривожлантиришга бел боғлаган ёш иқтидорли раҳбарлардан биридир.

Халқаро молекуляр аллергология маркази ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаш орқали аллергик касалликларни диагностика қилиш соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш, шунингдек, шу каби касалликларни даволаш ва профилактика қилиш, аллергик касаллик ҳақида жамланган маълумотлар, аллерген турлари, шунингдек, шошилинч ҳолатларни ривожланиш риски тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи «аллергик паспорт» яратиш, аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторингини ва чанглатиш прогнозини аниқлаш, келгусида бу ҳақида аҳолини хабардор қилиш, аллергенли ўсимликларнинг гуллаш тақвимини яратиш ва халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик шаклларини ривожлантиришда иштирок этиш, жумладан, молекуляр аллергологияни ривожлантириш учун жамғармалар ва халқаро дастурлар грантларини жалб қилиш орқали хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда илмий-техникавий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш каби вазифаларни бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги

Халқаро молекуляр аллергология маркази

 

 

Поделиться ссылкой:

Комментлар ёзиш