Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугундан очилди

АОКА тасарруфидаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугун, 7 сентябрь соат 10:00дан эътиборан яна фаолиятини давом эттирмоқда.

Миллий кутубхонада карантин ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич китобхонларга хизмат кўрсатилади.

“Илм” диссертациялар зали – магистр, илмий тадқиқотчилар, фан номзодлари, доктор, профессор ва академикларга – бир вақтнинг ўзида 15 та китобхон учун;

“Нодир” ноёб манбалар зали – илмий тадқиқотчиларга – бир вақтнинг ўзида 10 та китобхон учун;

“Жаҳон” хорижий адабиётлар зали – хорижий тилларни ўрганувчи барчага – бир вақтнинг ўзида 25 та китобхон учун хизмат кўрсатади.

Кутубхонага келиш истагида бўлган китобхонлар (71) 232-83-94 рақамига қўнғироқ қилиб, ўқув зали ва келиш вақтини олдиндан қайд эттиришлари лозим.

Манба

Поделиться ссылкой:

Комментлар ёзиш