Францияда ёзги таътил вақтида тўхтаб қолган “сариқ нимчалилар” норозилик акциялари қайта бошланди

12 сентябрь куни Франция пойтахти Париж ва бошқа шаҳарларда ёзги таътил вақтида тўхтаб қолган “сариқ нимчалилар” норозилик акциялари қайта бошланди. Бу ҳақда RFI хабар берди.

Парижда “сариқ нимчалилар” норозилик ҳаракати иштирокчилари бир нечта жойни учрашув жойи сифатида белгилаган: Елисей майдони, Сакре-Кер базиликаси этагида ва бошқа жойларда.

Шу билан бирга полициянинг Париж префектураси кеча Елисей майдони, Елисей саройи ва Миллий кенгаш ва Бош вазир резиденцияси олдида намойиш ўтказишни тақиқлаган.

Кун ўртасида париж префектураси 128 киши қўлга олинганини маълум қилган. тахминан шу вақтда полиция билан илк тўқнашувлар бошлангани айтилганди. Соат 13:00 гача 154 киши ҳибсга олинган.

Париж транспорт бошқармаси RATP 12 сентябрь куни эрталабдан шаҳарда 50 га яқин метро станцияси ва шаҳар четига қатновчи поезд ишламаслигини маълум қилган.

Маълумот учун, Францияда “сариқ нимча” номи билан аталувчи намойишлар 2018 йилнинг ноябрь ойида ёнилғи солиғи оширилиши ортидан юзага келган жамоатчилик норозилиги вақтида пайдо бўлган.

Натижада бу солиқлар бекор қилинган, аммо ҳаракат сақлаб қолинди ва Ҳукуматга қарши йирик ҳаракатга айланиб кетди.

“Сариқ нимчалилар”нинг сўнгги йирик намойиши 2020 йил 14 мартк куни, маҳаллий сайловлар арафасида ўтказилганди. Бу мамлакатда коронавирус сабаб қаттиқ карантин режими ўрнатилишидан 3 кун аввал бўлган.

Манба

Поделиться ссылкой:

Комментлар ёзиш