мамараджабов собиржон

Ўзбек хирурги Япония давлатида малака ошириб қайтди

мамараджабов собиржон

Япония давлати тиббиёт соҳаларини 1965 йилдан 1990 йилгача жадал ривожлантирган. Бу йил оралиғида тиббиётда жуда катта ислоҳатлар олиб борилган ва ҳар бир соҳа ривожланган. Ҳозирга келиб Япония тиббиёти ҳамма ривожланган давлатлар тиббиёти билан рақобатлаша олади.

Шу боис Республикамиз тиббиёти ҳам ривожланмоқда. Яқинда шифокор ватандошимиз Япония давлатида малака ошириб келди.

 

мамараджабов собиржон

Япониянинг Кочи Университети тиббиёт факультети ҳамда Тошкент Давлат Стоматология Институти (ТДСИ) ўртасида тузилган илмий-амалий шартномага кўра, ТДСИ хирургия ва ХДЖ кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди Мамараджабов Собиржон Эргашевич 2 ой мобайнида ушбу олийгоҳ клиникасида ўз билими ва маҳоратларини ошириб қайтди.

мамараджабов собиржон

Ўқиш жараёнида Япония оммавий ахборот воситалари (Kochi Shimbun рўзномаси ва Т4 телеканалининг Kochi evening news дастурлари) назаридан ҳам четда қолмади. Хирургия ва ХДЖ кафедраси ва т.ф.н. Мамараджабов Собиржон Эргашевич ушбу дастурни амалга оширишда амалий ёрдам берган Республика “Эл-юрт Умиди” фондига, Тошкент Давлат Стоматология Институти раҳбариятига, Халқаро алоқалар бўлимига ва албатта Кочи Университети профессори Мичия Кобаяшига ўз ташаккурларини изҳор этишади.

 

Поделиться ссылкой:

Комментлар ёзиш